«Бесплатные объявления +»
ТУЛКИНЛИ ЗАРБ ТЕРАПИЯСИ
ТУЛКИНЛИ ЗАРБ ТЕРАПИЯСИ
Сурункали дегенератив дистрофик жараенлар таянч харакат системасининг хусусан богломлар, боглом капсула ва боглом суяк системасида учрайдиган кенг таркалган касалликлар хисобланиб катта ешдаги ахолининг орасида бугим касалликларнинг 63-84% ни ташкил килади. Ушбу касалликлар таянч харакат системасининг бугим сохасида, пайларнинг суякка бириккан жойларида ва бевосида пайларнинг узида махаллий чандикли учок хосил килиш натижасида юзага келади. Касалликнинг келиб чикиши урганилганда унинг механик факторлар асосида, доимий бир турдаги харакатларнинг такрорланиши асосида (яъни стереотип харакат босими), жарохатлар, тана вазнининг ортик булиши, орган ва системаларнинг ешга караб узгариши натижасида ва бошка яна купгина омиллар асосида юзага келиши аникланган.
Даволаш муолажалари буюрилганда касалликка комплекс ендашиб технологик жараенларни хисобга олиб, унинг огрикни накадар йукотиши, жарохат олган тукималарнинг тикланиши, уларнинг фиброз тукималарга айланишига йул куйилмаслиги, уз функциясини мутадил бажариши хисобга олинади. Шу талабларга змонавий даволаш - усули тулкинли зарб терапияси (ударно волновая терапия) жавоб бера олади.
Даволашнинг классик усуллари хам мавжуд: огрикни колдирувчи дориларни буюриш, физиотерапиянинг стандарт усулларини куллаш, беморни каттик жойда еткизиб даволаш хам кор килади, аммо савол-качонгача? иккинчи масала жаррохлик усули-у хам касалликнинг илдизини батомом йукотишга кодир эмас.
Тулкинли зарб терапиясини амалга оширишда махсус аппаратдан фойдаланилади. Мазкур аппаратда махсус генератор булиб, у ток импульсини генерация килади.
Натижада бу импульслар акустик тулкинларга айланади ва 1ГЦ дан то 10ГЦ гача узгарувчан частота хосил килади. Худди шу нарса тулкинли зарб терапиясидир.
Тулкинлар юмшок тукималардан бемалол утиб каттик тукимага етганда у сурилади ва кисман кайтади. Бу нима беради? Киска аммо юкори энергияли тулкинлар касаллик эпицентрида колади ва у ердаги чандикли учокнинг сурилишини, фиброз котмаларнинг юмшашини таминлайди. Натижада махаллий кон айлниши меерлашиб моддалар алмашинуви яхшиланади: тукималарни озикланишига яхши шароит яратилади ва кераксиз чикиндилар кон оркали олиб кетилади.
Шуни яхшилаб англаш керакки, тулкинли зарб терапияси ноинвазив булиб, бунда терига шикаст етказилмайди, укол килинмайди, жаррохлик амалиетидан йирок, аммо натижа пациент кутгандан хам зиетдир.
Уринли савол тугилиши табиий, тулкинли зарб терапияси шу кадар кучлими? бунга жавобан куйидагиларни эътиборга хавола киламиз. Тулкинли зарб терапияси махаллий микроциркуляцияни яхшилайди. Бунинг натижасида огрик йуколади, бугимлардаги тогай структурасининг тиклани яхшиланади демак бугим функцияси хам тикланади. Бу даволаш сеансининг биринчи куниданок руебга чикади.
Бизнинг "ЭСКУЛАП МЕД" клиникамизда бу усул амбулатор шароитида амалга оширилади. Бунда пациентни буш вакти инобатга олиниб кулай фурсат танланади ва даволаш муолажалари буюрилади. Сеанс 10-30 мин. давом килиши мумкин. Хафтасига 1-2 маротаба килиниб, умумий холда 5-6 сеанс даволаш муолажалари утказилади. Даволаш сеансидан кейин пациент 20-30 мин. дам олади ва шундан сунг уйга рухсат берилади. Беморда юзага келган барча савол ва тушунмовчиликлар жойида хал килинади.
Шуни алохида такидлаш лозимки, тулкинли зарб терапияси бугимлар ва мускуллар жарохатида, пайларнинг чузилишида, спорт жарохатида жуда катта фойда килади васпорт билан мунтазам шугулланувчиларни хар кандай гель, малхамлардан халос килади. Спортсменларнинг жисмоний толикишидан келиб чиккан бугимдаги сусайган харакатларнинг кайта тикланишига катта ердам беради.
Муолажага карши курсатмалар саноклигина ва у мутахассис куригидан утгандан кейин хал килинади.


Сайт: Перейти на сайт...

Объявление подано/обновлено:
Смотреть похожие объявления
Смотрите также: